Ювилган қум 0–5 мм
Песок мытый 0–5
Иккинчи грохотда артиб-ювилган, олий навли қум.
Бетон, қурилиш қоришмалари, плитка ишлаб чиқариш
Сифатли нерудли материаллар · 2012 йилдан
"BINOKOR TOSH MAXSULOTLARI" MChJ — чақиқ тош (щебень), ювилган қум, ШПС ва бут тошини қазиб олиш ва қайта ишлашга ихтисослашган корхона. Ўз карьерларимиздан йилига 400 000 м³ харсанг тош.
Компания ҳақида
"BINOKOR TOSH MAXSULOTLARI" MChJ 03.02.2012 да ташкил этилган. Корхона қурилиш, йўлсозлик ва инфратузилма лойиҳалари учун юқори сифатли нерудли материаллар — бут тоши, фракцияланган чақиқ тошлар, ШПС ва ювилган қумни қазиб олиш ҳамда қайта ишлашга ихтисослашган.
2024 йилда корхона «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига ўтди ва бугун темир йўл тизими ҳамда йирик давлат ва хусусий инфратузилма лойиҳаларини мунтазам равишда маҳсулот билан таъминламоқда. 2026 йил июлидан «Оқча шағал ишлаб чиқариш заводи» ҳам корхона бошқарувига ўтказилди.
Маҳсулотлар
Йилига 240 000 м³ тайёр маҳсулот. Ҳар бир партия корхона лабораториясида ГОСТ талабларига мувофиқлиги бўйича текширилади.
Песок мытый 0–5
Иккинчи грохотда артиб-ювилган, олий навли қум.
Бетон, қурилиш қоришмалари, плитка ишлаб чиқариш
Щебень 5–10 мытый
Ювилган майда фракцияли чақиқ тош.
Асфальтбетон, юқори маркали бетон, темир-бетон буюмлар
Щебень 5–20
Энг кўп талаб қилинадиган универсал фракция.
Монолит бетон, пойдевор, йўл қопламалари
Щебень 5–25
Аралаш фракцияли, зич тўлдирувчи.
Бетон қоришмалари, йўл асоси
Щебень 10–20
Бир хил ўлчамли, тоза фракция.
Бетон, асфальт, дренаж қатламлари
Щебень 20–40
Ўрта-йирик фракцияли чақиқ тош.
Йўл асоси, массив бетон конструкциялар
Щебень 25–60
Йирик фракцияли чақиқ тош.
Темир йўл балласти, йўл ва майдонлар асоси
Щебеночно-песчаная смесь
Жағли дробилкада ажратиб олинадиган чақиқ тош ва қум аралашмаси.
Йўл тўшамаси, ер текислаш, асос қатламлари
Бутовый камень
Карьердан тўғридан-тўғри қазиб олинган табиий тош.
Пойдевор, тиргак деворлар, қирғоқ мустаҳкамлаш
География
Хомашёни қазиб олишдан тайёр маҳсулотгача бўлган барча босқичлар ўз карьерларимиз ва заводимизда.
Оҳангарон тумани, «Алишер» МФЙ
Қораўзак тумани
Пахтачи тумани
2026 йил июлидан корхона бошқарувида
Ишлаб чиқариш
Хомашёни қазиб олишдан тортиб тайёр маҳсулотни етказишгача бўлган жараён тўлиқ ўз назоратимизда.
Буюртма бериш«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан харид қилинган 2 та замонавий бурғилаш ускунаси.
Харсанг тош экскаваторлар билан қазиб олиниб, автосамосвалларда заводга етказилади.
Жағли (щековой) дробилка хомашёни қабул қилади, конус дробилка майда фракцияга келтиради.
Грохотлар тошни 25×60 дан 5×10 гача фракцияларга ажратади, 0×5 эса ювилиб қумга айланади.
Ҳар бир партиянинг зичлиги, мустаҳкамлиги ва фракциявий таркиби ГОСТ бўйича синалади.
Ишлаб чиқариш ва логистика узлуксизлигини таъминлаш учун «Оқча шағал ишлаб чиқариш заводи» ва автосаройимиз замонавий техникалар паркига эга.
Маҳсулотларнинг мустаҳкамлиги ва давлат стандартларига (ГОСТ) тўлиқ мослиги алоҳида назоратда. Корхона қошидаги замонавий синов лабораториясида тажрибали мутахассис ҳар бир партияни синовдан ўтказади.
Раҳбарият
Раҳбарият ва бўлим бошлиқлари белгиланган кунларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади.
Бош директор
Душанба, 13:00–17:00
+998 77 252 22 00Бош ҳисобчи
Сешанба, 13:00–17:00
+998 33 354 00 00Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи в.б.
Душанба ва пайшанба, 14:00–16:00
+998 93 086 06 02Ходимлар бўлими бошлиғи
Душанба–жума, 13:00–17:00
+998 95 949 85 58Алоқа
Керакли фракция ва ҳажмни ёзиб қолдиринг — мутахассисимиз нарх ва етказиб бериш шартлари бўйича сиз билан боғланади.
Буюртма